Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Таиланддаги GM заводи Chevrolet Trailblazer автомобилларининг биринчи партиясини Ўзбекистонга жўнатган. Бу ҳақида GM га ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“Умид қиламизки, Trailblazerнинг Ўзбекистонда омади чопади. Бу ерда йўллларнинг турлича шароитлари мустаҳкам ва ишончли, шу билан бирга қўлай тўлиқ узатмали автомобилни талаб қилади. Бундан ташқари, Trailblazerнинг бу бозорда бўлиши Chevroletнинг Ўзбекистон бозоридаги етакчилик мақомини янада мустаҳкамлаб, GM Thailand учун яна бирта халқаро экспорт бозорини тақдим этмоқда”, - деб айтди GMнинг Жанубий-Шарқий Осиёдаги президенти Гектор Вильярреал.
Унинг айтишича, Таиланддага жаҳон даражасидаги ишлаб чиқариш қувватлари билан Америка компанияси фахрланади ва ишонадики, Ўзбекистонга дунё даражасидаги автомобиллар етказиб берилади.
Тахминларга кўра, Ўзбекистонга мазкур автомобиллардан минглаб дона етказиб берилади. Улар яқин ойлар ичида сотувга чиқарилиши мумкин.
Шу ўринда эслатиш жоизки, илгарироқ UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan) компанияси вакиллари 2019-2020 йил якунига қадар Ўзбекистонда Trailblazer автомобилларини ишлаб чиқарилиши режалаштирилганлиги ҳақида баён қилишган эди. Ўзлаштирилиши белгиланган иккита янги моделлар сифатида Chevrolet Equinox кроссовери ва Chevrolet Traverse оилавий кроссовери кўрсатилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас