Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон икки йил ичида рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар жалб қилади. Учта янги дата- маркази яратилади
Жамият

Ўзбекистон икки йил ичида рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар жалб қилади. Учта янги дата- маркази яратилади

597
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мамлакат Бош вазири Абдулла Ариповнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон икки йил ичида рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард долларни жалб қилиб, учта янги дата- маркази яратилади. 

"Кейинги икки йилда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард долларга тенг бўлган маблағ йўналтирилади, хусусан, Тошкент, Бухоро ва Қўқонда учта янги дата-марказини яратиш, стационар телекоммуникация тармоғини кенгайтириш ва мобил алоқани модернизация қилиш, шунингдек, электрон ҳукумат функцияларини кенгайтириш ва IT -таълим сифатини ошириш режалаштирилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар натижаларидан бири сифатида ҳар-бир аҳоли пунктини камида 10 Мбит тезликдаги Интернетга улаш имконияти пайдо бўлади", - деди у Almaty Digital Forum 2021 форуми давомида

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар сони 14 миллион кишидан ошди. Бу мамлакат аҳолиси меҳнатга лаёқатли қисмининг 70 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

"Яқин истиқболда рақамли хизматларнинг ЯИМдаги улушини икки баробар ошириш устувор вазифалардан бири бўлади. Бу мақсадга эришиш учун республикада IT -парклари очилмоқда, уларнинг резиндентларига бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилмоқда. Ишонаманки, Ўзбекистонда рақамлаштириш бўйича устувор вазифаларни ҳамкорларимиз ва ҳамкасбларимиз билан яқин муносабат қилмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди”, - деди Арипов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳукумат учун яна бир устувор йўналиш –аҳоли пунктларини тезкор ва арзон Интернет билан таъминлашдан иборат.

"Бугунги кунда барча болалар боғчалари ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, 8 мингдан ортиқ мактаб (умумий сонининг 80%)лар юқори тезликдаги Интернетга уланган. Жорий йилда қолган мактабларнинг уланишини тўлиқ якунлаш, шунингдек, барча маҳалла фуқаролар йиғинларини Интернет билан таъминлашни режалаштираяпмиз”, - дея таъкидлади Бош вазир.

Унинг айтишича, яна бир муҳим соҳа - қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришдир. Бу учун Ўзбекистонга 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...