Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши  вакцина ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бормоқда
Жамият

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бормоқда

484
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниша Прабхатага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бормоқда.    

"Ҳиндистон вакциналар ишлаб чиқариш борасида катта имкониятларга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда учта вакцина ишлаб чиқилмоқда. Улардан бири клиник синовларнинг учинчи босқичида, иккинчиси эса иккинчи босқичда турибди. Ушбу вакциналар тез орада ишлаб чиқаришга келиб тушиб, фойдаланишга топширилади. Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистон ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда ва умид қиламизки, бу музокаралар муваффақиятли ўтади”, -деди элчи “Ўзбекистон-24” телеканалига берган интервьюсида.

"Ҳиндистон вакцинаси ҳақида гапирадиган бўлсак, у кучсизлантирилган вирус заррасига асосланган. Уни яратиш жараёнида оқсил заррачаси клонлаштирилиб, сўнгра рекомбинат оқсиллар ишлаб чиқарилади. Ушбу вакцинада вирус таркибида мавжуд бўлган компонентлар йўқ", - деди инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темировнинг айтишича, Ўзбекистон бугун Ҳиндистон томони билан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

"Бугунги кунга келиб, Zydus Cadila, Bharat Biotech ва бошқалар билан музокаралар олиб борилмоқда", - деди у.

Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар Кенгаши (ICMR) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Bharat Biotech – Covaxin” компанияси вакцинаси учинчи босқич синовларидан ўтмоқда ва кутилганидан ҳам бир неча ой олдин чиқарилиши мумкин. Охирги босқич синовлари ноябрь ойида бошланган эди ва дастлабки натижалар унинг хавфсиз ва самарали эканлигини кўрсатди.

“Zydus Cadila” компанияси 30 000 киши иштирокида ZyCoV-D вакцинасининг учинчи босқич синовларини ўтказишни режалаштирган. Тадқиқотни декабрь ойида бошлаш белгиланган. Айни пайтда компания иккинчи босқичда 1000 нафар иштирокчиларни эмлашни якунланган ва шу ойда назорат идорларига маълумотларни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...