Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Хитойнинг Zhifei Loncom Biofharmaceutical компанияси томонидан  ишлаб чиқилган вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида  эътироф этилди
Жамият

Ўзбекистон Хитойнинг Zhifei Loncom Biofharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилди

294
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон Хитойнинг Zhifei Loncom Biofharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган ZF 2001 вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилган. 

Бу ҳақида Ўзбекистонда вакцинанинг клиник синовлари учун   Zhifei Loncom Biofharmaceutical компанияси масъули Динг Фан “Ўзбекистон-24” телеканалига маълум қилган.

"Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда 6,8 мингдан ортиқ киши биринчи доза, 2,8 мингдан ортиғи иккинчи доза билан эмланди. Эмлаш жараёнида аҳамиятли ножўя таъсирлар қайд этилмади,    вакцинанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги тасдиқланди. Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисида коронавирусдан иммунитетни шакллантириш учун зудлик билан оммавий эмлашга керак", - деди у.

Унинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати ZF 2001 вакцинасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш устида иш олиб бормоқда. Ушбу вакцина синовларида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаол иштироки ҳамда уларнинг клиник тадқиқотга қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон вакцина ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилган.

"Биз Ўзбекистон билан янги вакциналар яратиш ва илмий тадқиқот ҳамда ишланмаларни тижоратлаштириш борасида ишлашни давом этамиз. Вакцинани олишда Ўзбекистонга имтиёзлар берилади. Ўзбекистон ҳукуматидан вакцинадан фойдаланиш учун рухсат олингач, у мамлакатда ZF-UZ-VAK 2001 номи билан сотилади", - дея хулоса қилди у.

Клиник синовнинг дастлабки натижаларига кўра, вакцина қабул қилганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) 5 нафар шахсда кузатилган ёки 0.3%ни ташкил этган. Солиштириш учун, бу кўрсатгич "Pfizer/Biontech"да 2-3.8%, "Спутник V"да эса 0.3-0.4%ни ташкил этган. 2- ва 3-даражали ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...