Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон коллежларида  дуал  таълим жорий қилинади. Ҳафтанинг  икки куни  ўқишга,  қолган  кунлари  ишга  ажратилади
Жамият

Ўзбекистон коллежларида дуал таълим жорий қилинади. Ҳафтанинг икки куни ўқишга, қолган кунлари ишга ажратилади

462
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон коллежларида дуал таълим жорий қилинади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг "Касб таълими тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори билан назарда тутилган.

Мазкур ҳужжатга кўра, дуал таълим 2021/2022 ўқув йилидан жорий этилади.

Дуал таълимда машғулотнинг назарий қисми ўқув муассасаси негизида, амалий қисми эса – иш жойида ўтади.

Дуал таълимни ташкил этиш учун хокимиятлар ва манфаатдор вазирликларга ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва махсус таклиф тайёрлаш топширилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал тизими бўйича кадрлар тайёрловчи таълим муассасаларини аниқлайди. Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталарга мувофиқ ўқувчиларни қабул қилади.

Ўз навбатида,   таълим муассасалари кадрларга муҳтож бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Шу билан бирга, ташкилотда ўқувчи учун маълум бир иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар ҳафтасига камида икки кун ўқитилади ва қолган кунларда ишлайди. Ўқувчига ишлаган куни учун ҳақ тўланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+