Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ўзбек пахтасидан фойдаланишга нисбатан ўрнатилган таъқиқни олиб ташлашни илтимос қилиб Cotton Campaign коалициясига очиқ хат йўллаган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазирнинг айтишича, илгариги уч мавсумга нисбатан бугунги кунда мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини бартараф этиш борасида эришилган ютуқлар баробарида таъқиқни бекор қилиш учун яна бир муҳим сабаб мавжуд.
“Бугунки кунда Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисоди каронавирус пандемияси туфайли юзага келган мислсиз икки баробарли хавфга дуч келмоқда. Халқаро меҳнат ташкилотининг дастлабки баҳолашларига кўра, дунё бўйлаб 25 миллионгача киши ишсиз қолиши, ишчилар кўрадиган зарар эса 3,4 триллион долларга тенг бўлиши мумкин. Ўзбекистон хам бундан мустасно эмас”, - дейилмоқда вазир мурожаатида.
Бугуннинг ўзида Ўзбекистон меҳнат бозори катта босим остида қолмокда: республиканинг 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролари ишсиз. Қатъий изоляция туфайли 150 мингга яқин меҳнаткашлар ишсиз қолишган, 140 мингдан ортиқ ўз Ватанига қайтган меҳнат мигрантлари доимий даромад манбаидан маҳрум бўлишган, 200 мингдан ортиқ оила камбағал ҳолатда.
Давлат корхоналари, хусусий сектор ва бутун меҳнат бозори янги шароитларга имкон қадар мослашмоқда. Бироқ, янги иш ўринларини яратиш учун миллий иқтисодиёт катта саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим бўлади.
“Шундай қилиб, пахтага ўрнатилган таъқиқни бекор қилиш бўйича қарорингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистон текстил саноати аҳоли бандлигининг етакчи тармоғи ҳисобланади. Биргина 7000 та ишлаб чиқариш корхоналарида 200 мингдан ортиқ ишчи жалб қилинган бўлиб, карийб 1 миллион аҳолини барқарор даромад билан таъминлаб келмоқда. Дастлабки баҳолашларимизга кўра, ўзбек пахтасига кўйилган таъқиқнинг бекор қилиниши ишлаб чиқарилаётган текстилнинг умумий экспорт ҳажмини икки баробарга ошириб, ўта зарур иш ўринларини яратиши мумкин”,- деди вазир.
АҚШ ва Европа давлатларига экспортнинг қайта тикланиши каронавирусга қарши олиб борилаётган глобал курашда ҳам муҳим ўрин тутиши мумкин. Ўзбекистон текстил саноати ишлаб чикарувчилари қисқа вақт ичида ўз имкониятларини сафарбар этиб, шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) ишлаб чиқаришни ўн баробарга оширишди. Ўзбек текстилидан тайёрланган ниқоблар, жарроҳлик кийимлари ва ШҲВнинг бошқа шакллари глобал тақчиллик муаммосини ҳал қилиши тайин. Бироқ бу учун чакана ва улгуржи сотувчилар таъқиқдан хавфсирамасликлари лозим.
“Умид қиламизки, ўзбек халқига нисбатан якдиллик рамзи сифатида таъқиқни бекор қилиш ҳақидаги илтимосимизни кўриб чиқарсиз. Бунинг натижасида фуқароларимиз яшаш учун ўз манбаларига эга бўлиб, хозирги мураккаб шароитда ўз келажакларига ишонч билан қарай оладилар”, - дея ўз мурожаатини якунлаган вазир.
Изоҳлар мавжуд емас