Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон аҳолининг 20 фоизини эмлаш учун коронавирусга қарши вакцинанинг 15 миллион дозасига буюртма берган. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Нурмат Отабековга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
«7 миллион аҳолини икки маротаба эмлаш учун жами 15 миллионга яқин доза вакцина олиб келинади. Дастлабки босқичда биз 100 минг доза вакцинани олиб келиб, 50 мингга яқин аҳолини ушбу касаликка қарши эмламоқчимиз», — деди у.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун шифокорларни 1 февралдан тайёрлашни режалаштирмоқда.
Илгарироқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда апрель-май ойларида аҳолини Pfaizer/Biontech вакцинаси билан эмлаш бошланиши ҳақида айтиб ўтган эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасини тезда сертификатлаш ва ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас