Ўзбекистон коронавирусни аниқлаш учун 10 минг дона тест-тизимларини олади
Жамият

Ўзбекистон коронавирусни аниқлаш учун 10 минг дона тест-тизимларини олади

542

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон коронавирусни аниқлаш учун 10 мингга яқин синов тизимларини олмоқчи. Бу ҳақида Санитария ва эпидемиология фаровонлиги агентлиги директори ва бош давлат санитария врачи Бахром Алматовнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

"Бугунги кунда “Роспотребнадзор”дан коронавирусни аниқлаш учун 2500 та синов тизимлари Ўзбекистонга етказиб берилди. Айни пайтда биз беморлар таҳлилларини Буюк Британия, Голландия ва Германияда жойлашган халқаро лабораторияларга юбориш имкониятига эгамиз. Шунингдек, лабораторияларимизни қўшимча равишда синов тизимлари билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз. 1 мингта доза учун тегишли шартнома тузилди", - деди у.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони АҚШ CDC (Center for Disease Control and Prevention - Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази) билан музокаралар олиб борган. Америкаликлар Ўзбекистонга 1500та синов тизимининг тақдим этилишига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришган.

"Шунингдек, Хитой томони билан музокаралар олиб борилмоқда. Бизнинг вирусология институтимиз Ухандаги вирусология институти билан тўғридан-тўғри келишувларга эга. Мазкур институт билан синов тизимларини олиш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз. Диагностика бўйича бизда катта муаммолар йўқ. Олиш режалатирилган 10 мингта тест - бу умумий сон. Шу боис, биз диагностика воситалари билан таъминлаш имкониятига эга бўлган барча ташкилотларга мурожаат қилдик ”, - дея таъкидлади у.

Қолаверса, Алматов ҳозирда мамлакатда коронавирусни аниқлай оладиган 16та вирусологик лаборатория мавжудлигини айтиб ўтди. Улар керакли тест тизимлари билан таъминланган бўлиб, тезкор ташхис қўйиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Бахром Алматов бундан ташқари Италия фуқароси Тошкентда коронавирусдан вафот этганлигини ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Эслатиб ўтамизки, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Сеул, Токио ва Римга мунтазам авиақатновларни вақтинча тўхтатди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+