Ўзбекистон мактаб ўқувчилари миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади
Жамият

Ўзбекистон мактаб ўқувчилари миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади

575

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактаб ўқувчилари миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади. Мухбиримиз хабар беришича, бу ҳақидаги тегишли фармон Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Миллий мусиқа асбоблари рўйхати ҳозирча эълон қилинмаган. Шу билан бирга қизиқки, асбобни эгалланганлик даражаси тўғрисидаги ёзув   шаҳодатномага киритилади.

Мактаб ўқувчилариги ўргатиш учун ҳафтада бир маротаба “Мусиқа” фанидан дарс ўтказилади, шунингдек, ҳар ҳафтада миллий чолғу асбобларида куй ижрочилиги бўйича қўшимча амалий тўгарак ва факультатив машғулотлар ташкил этилади.

Мусиқа ўқитувчиларига камида битта, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб эса камида учта миллий мусиқа асбобларида куй ижро этиш кўникмаларига эга бўлишлари мажбурий талаб қилинади.

Бундан ташқари, "Мусиқа" фанига ажратилган ўқув соатлари доирасида "Ижрочилик-бутун ҳаётим машғулоти" шиори остида чолғу ижрочилиги дарслари жорий этилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+