Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мактаблари ва боғчаларида бир йилда 122 та болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди
Жамият

Ўзбекистон мактаблари ва боғчаларида бир йилда 122 та болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2025 йилда Ўзбекистоннинг таълим ва тарбия муассасаларида вояга етмаганларга нисбатан 122 та зўравонлик ҳолати қайд этилди. Сирдарё вилоятидан сайланган сенатор Покиза Шавкатованинг Олий Мажлис Сенати пленар мажлисида маълум қилишича, ушбу ҳолатларнинг 84 таси мактабларда, 38 таси эса боғчаларда содир этилган.

Ушбу статистика Сенатда болалар учун хавфсиз муҳит яратишга қаратилган қонунчиликга ўзгартиришларни муҳокама қилиш жараёнида очиқланган. Янгилангани кутилаётган Меҳнат кодексига кўра, тарбияланувчиларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги зўравонликни содир этган мактаб ва боғча ходимлари билан меҳнат шартномаси мажбурий тартибда бекор қилинади.

Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ва мансабдор шахсларнинг ҳам жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Хусусан, имконияти бўла туриб, боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан таъминламагани оқибатида унинг соғлиғи ёки ривожланиши ёмонлашишига олиб келган ота-оналар учун маъмурий жазо белгиланади.

Болалар масалалари бўйича комиссиялар қарорларини бажармаслик ёки уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга алоҳида модда киритилади.

Сенаторнинг таъкидлашича, янги нормалар фақат жазолашга эмас, балки жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи қонунни маъқуллаган эди.

Бугун, шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг 20-пленар мажлисида сенаторлар 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонунни маъқуллагандилар. Ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Меҳнат кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...