Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Японияда чет элликлар учун доимий яшаш рухсатномасини олиш тўлови 2026 йил 1 октябрдан эътиборан 10 минг иенадан 200 минг иенагача оширилмоқда. Бу ҳақда Япония Иммиграция хизматлари агентлиги хабар берди.
Янги тариф 1 октябрдан бошлаб топширилган ва маъқулланган аризаларга нисбатан қўлланади. 30 сентябргача топширилган аризалар бўйича қарор кейинроқ чиқса ҳам, аввалги 10 минг иеналик тўлов сақланиб қолади. Молиявий қийинчиликка учраган шахслар учун тўлов миқдори 20 минг иенагача пасайтирилиши мумкин.
Шу билан бирга, мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини олиш талаблари ҳам босқичма-босқич кучайтирилмоқда.
Янги мезонларга кўра, ариза берувчининг оилавий даромади Япониядаги ўртача кўрсаткичларга мослиги, пенсия таъминоти, молиявий активлари ҳамда япон тилини камида B1 даражасида билиши ҳисобга олинади.
Ушбу янгиланган кўрсатмалар 2027 йил 1 апрелдан тўлиқ кучга киради.
Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган хориж фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга РФ фуқаролиги, вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ва доимий яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) беришни тақиқловчи қонунни имзолаганди.

Изоҳлар мавжуд емас