Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мактаблари ва боғчаларида янги овқатланиш рациони жорий қилинади.  Зарарли  маҳсулотлар истеъмоли чекланади
Жамият

Ўзбекистон мактаблари ва боғчаларида янги овқатланиш рациони жорий қилинади. Зарарли маҳсулотлар истеъмоли чекланади

740
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон мактаблари ва боғчаларида янги овқатланиш рациони жорий қилинади. Мухбиримиз хабар беришича, зарарли маҳсулотлар истеъмоли чекланади. 

Бу президентнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.

Мирзиёев 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб болалар боғчалари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш учун икки ой ичида янгиланган рационни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этишни топширган. Шунингдек, таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам янги талаблар қўйилади.

Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳудудида болалар соғлиғига зарар етказадиган ва уларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга чекловлар қўйилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлиги хизматига белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни мустаҳкамлаш юклатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...