Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон мамлакатда ва хорижда Multibrand дўконлар тармоғини яратади. У ерда маҳаллий пойабзал ва чарм маҳсулотлари сотилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур қарор президентнинг "Чарм-поябзал ва мўйна саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган.
Бундан ташқари, ушбу тармоқ учун махсус электрон савдо майдончасини яратиш режалаштирилган. Лойиҳа чарм-поябзал саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда икки ойлик муддатда аҳолига қулай жойларда, шаҳар марказларида Multibrand дўконларини жойлаштириш топширилган.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда хорижий мамлакатларда Multibrand дўконларини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш юклатилган.
Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларига бир ой ичида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан биргаликда "Ойбек-автойул" ва "Сариосиё-автойул" чегара ўтиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган қисмда савдо нуқталарини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ер майдони ажратиш, шунингдек, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан тегишли инфратузилмани шакллантириш топширилган.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан биргаликда 2022 йилнинг 1 июнига қадар тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизнинг бошқа чегара пунктларидан қўшни давлатлар чегарасигача, халқаро алоқалар учун очик бўлган ҳудудларда маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослашган шунга ўхшаш савдо нуқталарини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф тақдим этиш юклатилган.
Изоҳлар мавжуд емас