Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили: бирорта ҳайвонни уриш ёки  ўлдириш мумкин эмас
Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили: бирорта ҳайвонни уриш ёки ўлдириш мумкин эмас

604
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Меҳр ва Окибат" хайвонларни муҳофаза қилиш жамияти кўмагида Ўзбекистоннинг 2056та масжидида хайвонларга инсонпарвар муносабатда бўлишга бағишланган иккита жума намози ўтказилган. Мусулмонлар идораси фатво бўлими бош мутахассиси Ҳикматилла Юсуповнинг фикрича, бу тадбирлар катта самара беради.

"Бу кўпчилик одамларга етказилади ва бутун мамлакат бўйлаб тарқалади. Ҳайвонларни қийнашнинг олдини олган Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.с) ҳаётидан мисоллар келтирдик. У зот қушлар, итларга ғамхўрлик қилган ва ўша пайтда қандай мукофот олгани ҳақида гапириб бердик. Мушукни ўлдиргани учун жаҳаннамга кетган одам ҳақида ҳадис бор. Бу мавзуда бир неча ҳадислар - Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.с)нинг – кўрсатмалари мавжуд. Мусулмон киши Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.с) сўзларига, Қуръондан олинган сўзларга амал қилишга ҳаракат қилади", - деди Юсупов Alter Ego кўрсатувига берган интервьюсида.

Мусулмонлар идорасининг вакилининг сўзларига кўра, шафқатсизликнинг сабаби - таълим етишмаслиги ва жоҳилликдадир.

"Агар болалар диний нуқтаи назардан тарбияланган бўлса, улар ҳайвонларни қийнамаган бўларди. Ҳеч бир ҳайвонни уриш ёки ўлдириш мумкин эмас. Ҳатто ҳайвонни ўлдириш керак бўлса ҳам, бу азобли бўлмаслиги лозим. Бу билан айрим ташкилотлар, масалан, СЭС шуғулланади", - деди у.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, муқаддас китобларда ҳайвонларни оммавий равишда йўқ қилиш тақиқланиб, бунинг ортидан муқаррар жазо берилиши айтилган.

"Қуръони Каримда “Улар сиз каби бир хил жамиятдир”, деб айтилган. Ҳамма нарсани - ҳайвонларни ҳам, табиатни ҳам Аллоҳ яратган. Агар инсоният бирор бир ҳайвон турини йўқ қилса, келажакда у ёки бу шаклда унга қайтади. Тарихда бундай мисоллар мавжуд. Бир ҳайвон турининг қирилиб кетиши натижасида бошқа ҳайвонлар сони кўпаяди, бу эса ўз навбатида зарар келтиради", - деб таъкидлади у.

Ҳикматилла Юсуповнинг сўзларига кўра, бундай масалаларни маърифий тарғибот орқали ҳал қилиш мумкин ва лозим.

"Давлат қонуни ҳайвонлар жангини ўтказишни тақиқлайди, бизнинг вазифамиз кўпроқ тушунтириш ишларини олиб боришдир. Бу 100 фоиз йўқолади, деб айтиш қийин, аммо ташвиқотдан албатта фойда бўлади", - дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Мусулмонлар идораси вакили асосан исломга эътиқод қилган Туркия ва Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан муносабатни таққослади.

"Фарқи бор-биз 70 йил диндан узоқлашдик ва бу одамларга маълум даражада таъсир қилди. Нафақат ҳайвонларга, балки одамлар бир - бирига шафқатсиз бўлиб қолишди. Фақат эндигина биз бу ҳақда одамларга айтишни, тушунтиришни бошлаймиз. Туркия ҳеч қачон мустамлака бўлмаган. Турклар ўз динларини ва ҳайвонларга раҳм-шафқат қилиш ғоясини сақлаб қолишган", - деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистонда оммалашиб бораётган ҳайвонлар жангларини шарҳлаган.

"Динимизнинг асосий тушунчалари азоб бермаслик ва раҳм-шафқат қилишдан иборат. Ҳайвонлар жангини уюштириш ҳам азоб-уқубатларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, у пул учун амалга оширилади, бу эса икки карра гуноҳдир. Мусулмон киши бу ишни қилмайди", - дея таъкидлади Юсупов.

Хулоса қилиб   Ҳикматилла Юсупов республика мусулмон руҳонийлари бу борадаги ишларни давом эттиришини таъкидлади. Бу мавзуга ҳали жума намозини тўлиқ бағишлаш режалаштирилмаган, аммо намозларда маълум бандлар мавжуд бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...