Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ОТМларида битирув имтиҳонлари онлайн-форматда ўтади.  ОТМларга кириш соддалаштирилади
Жамият

Ўзбекистон ОТМларида битирув имтиҳонлари онлайн-форматда ўтади. ОТМларга кириш соддалаштирилади

2160
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Шавкат Мирзиёев Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Тадбирнинг асосий тафсилотлари қуйидагилардан иборат:

ОТМларда битирув имтиҳонлари

Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда. Йиғилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган.

Мактаб ва ОТМларда онлайн ҳужжат қабул қилиш

Йиғилишда таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги янги тартиб ва афзалликлар ҳақида аҳоли батафсил хабардор қилинади.

ОТМларга кириш имтиҳонлари соддаллаштирилади

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади. Жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилган. 

Мактаблардаги ўзгаришлар

Пандемия туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, сиғим меъёрларини қайта кўриб чиқиш зарурияти таъкидланди.

Конспектлар ва “қоғозга қараб” маъруза ўқишдан воз кечиш

Вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар юклатилди. Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизмини ҳам ишлаб чиқиш зарур.

Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди. 

Янги таълим

Илгари янги ўқув йилидан янги тизим асосида касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни ишга тушириш бўйича қарор қабул қилинган эди. Бу борада эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур. Шу боис ҳар бир вилоятда биттадан намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумни тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...