Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон президент сайлови пайтида Россияда 7та сайлов участкани очади
Жамият

Ўзбекистон президент сайлови пайтида Россияда 7та сайлов участкани очади

766
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон президент сайлови пайтида Россияда 7та сайлов участкани очади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россия Марказий сайлов комиссияси    раиси Элла Памфилова билан ўтказган музокаралар натижаси бўйича маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург, Новосибирск ва Владивостокдаги бош консулликларда еттита сайлов участкасини ташкил қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Россиянинг 50 дан ортиқ ҳудудларида ўзбекистонликлар ихчам яшайдиган жойларда ҳам муддатидан аввал кўчма овоз бериш шароити яратилади.    

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти сайлови шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари дипломатик ваколатхоналарда консуллик рўйхатидан ўтганлигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритилади ҳамда яшаш жойи ёки чет элдаги ишлаш жойи бўйича кўчма сайлов қутиларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўттиз беш ёшдан ошган, давлат тилини яхши биладиган, сайловга қадар камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида доимий истиқомат қилган Ўзбекистон фуқароси Президент этиб сайланиши мумкин. Бир киши кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўла олмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...