Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан ОТМК ходимлари  орден ва медаллар билан тақдирланди
Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ОТМК ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди

704

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ тоғ-металлурия комбинатининг 43 нафар ходимларини орден ҳамда медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақида корхона матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларни тақдирлаш маросими янги таъмирланган “Металлург” маданият саройида бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари номидан мукофотларни Бош вазир Абдулла Арипов топширди. Бирдагина бир ташкилотнинг ўнлаб ходимларини   давлат мукофотлари билан тақдирлаш камдан кам учрайди. Олмалиқ ТМКнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ҳамда мукофотланганларнинг кўп йиллик фидокорона меҳнатини инобатга олган ҳолда бу қарорга келинган.

Давлат раҳбарининг фармонида айтилишича, орден ва медаллар Ўзбекистон иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, шунингдек замонавий технология асосида тоғ-металлургия саноатини тараққий эттириш ва экспорт салохиятини юксалтириш, соҳанинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш, кўп миллатни жамоада дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакали кадрларни тарбиялаш учун берилган.   Бу шунчаки гап эмас. Ҳар бир мукофот ортида комбинат ривожи учун куч-ғайратини аямаган инсон тақдири ётмоқда. Масалан, мукофотланганлардан бири - комбинат автомобиль транспорт бошқармаси бульдозер машинисти Алексей Дромашко "Дўстлик" орденига сазовор бўлди. Унинг айтишича, қўлга киритилган мукофот нафақат хизматлар эътирофи, балки катта масъулият ҳамдир.

“Менимча, ҳар биримиз камтарона бўлса ҳам ўз меҳнатимиз билан корхона ва мамлакат ривожига кичкина ҳисса қўшишимиз керак. Бугун Ўзбекистон ва корхонамизда юз бераётган ўзгаришлар яққол намоён бўлиб турибди. Бу эса албатта Ҳукуматимиз кўмаги билан амалга ошмоқда. Бу ютуқларни келажагини ўз қўли билан бунёд этаётган оддий кишиларнинг меҳнатисиз тасаввур қилиш қийин”, -деди у.

Мукофотланганлардан яна бири аксарият эркаклар воз кечаётган энг мураккаб касбларни аёллар ҳам эгаллашга қодирлигини ўз мисолида исподлади. “Хандиза” руда бошқариш реагентларни бойитиш фабрикаси аралаштирувчиси Муаззам Шарапова "Шухрат" медали билан тақдирланди.

“Кейинги йилларда комбинатимиз тубдан ўзгарди. Ойлик маошимиз ошмоқда, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга катта маблағ сарфланмоқда. Энг муҳими, ОТМКда ишлашни шараф деб билган ходимлар қаторида ёшлар улуши ошиб бормоқда, доимий равишда малака ошириш учун барча шароитлар яратилган”- деб айтди М.Шарапова

Хорижнинг SFI Management Group корхонаси бош директори Улуғбек Мухамедов ҳам тақдирланганлар қаторида бўлиб, “Дўстлик” ордени соҳиби бўлди. Мазкур ташкилотнинг ОТМКга ишончли бошқарувчиси сифатида келиши корхона тарихида янги саҳифаларни очиб берди. Айни пайтда SFI Management Group рангли ва қора металлургия соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, колаверса, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни тадбиқ этиш борасида Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда.

“Мен компаниямизнинг Ўзбекистон иқтисодий ривожида тутган ўрнини юқори баҳоланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу биргина менга эмас, балким мамлакат истиқболи учун меҳнат қилиб келаётган хоидмлар жамоасига берилган мукофотдир. “Дўстлик” ордени билан тақдирланганлигимизни SFI Management Group билан ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги юқори даражадаги ишонч деб биламиз”, -деб таъкидлади Улуғбек Мухамедов.

Шуниси қизиқки, мукофотланган орасида корхона фахрийлари ҳам бор. Уларнинг аксарияти ёшига қарамасдан, жонажон комбинат учун меҳнат қилиши, ёш авлодни тарбиялашни давом этишмоқда. Умуман олганда, бугунги кунда комбинатнинг 36 минг кишилик жамоаси келажакка интилган ҳолда энг мураккаб вазифаларни   ҳал килишда шайдир. Зеро, ҳар қандай лойиҳанинг асосини инсон ташкил этар экан, уларсиз ҳар қандай замонавий механизм ҳам оддий темирлигича қолади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...