Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметовнинг айтишича, ТИВ Россия ҳукуматига меҳнат патентларини олиш учун ўзбекистонлик мигрантлардан йиғимларни кечиктириш илтимоси билан расмий нота юборган.
Эслатиб ўтамиз, илгари Россиядаги ўзбек диаспораси коронавирус тарқалиши муносабати билан ҳозирда жуда кўп меҳнат мигрантлари “ўзини яккалаш” режимига риоя қилаётгани, таътилда бўлганлиги ва ишсиз ўтирганлиги туфайли Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция Бош бошқармасига хат юбориб, тўланган меҳнат патентларининг амал қилиш муддатини узайтиришни таклиф қилган.
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясига меҳнат патентлари учун тўловларни Россия Федерациясида ишламайдиган давр тугагунига қадар олинмасликни сўраб расмий нота юборди",- деди Ҳожиметов онлайн-брифинг давомида.
Шунингдек, у Россия Федерациясидаги барча ташкилотларнинг фаолияти 30 апрелга қадар тўхтатилганлиги сабабли Россия ҳудудида бўлган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ишсиз ва даромадсиз қолганлари ҳақида қўшимча қилди.
"Ҳозирда бу масала Россия Федерациясининг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда", - деди Ҳожиметов.
Ўзбекистон томонида мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда Россияда 2 миллионга яқин мигрантлар фаолият юритмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас