Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон  Россиядан  талабаларни  олиб келиш учун  рейс ташкил  қилди
Жамият

Ўзбекистон Россиядан талабаларни олиб келиш учун рейс ташкил қилди

1213
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Россиядан талабаларни олиб келиш учун рейс ташкил қилди. Мухбиримиз хабар беришича, 200га яқин ўзбекистонлик талабалар ўз Ватанига қайтишган. 

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Томск шаҳридаги ОТМларда таҳсил олаётган 150 га яқин ўзбекистонлик талаба ўз Ватанларига қайта олмаётганликлари ҳақида хабар беришган эди. Улар Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга уйга қайтариш илтимоси билан мурожаат этишган.

Batafsil.uz ЯА мухбирига маълум бўлишича, Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳукумат топшириғига кўра талабалар билан боғланиб, барча хохловчилар махсус рейсларда уйларига олиб кетилиши ҳақида маълум қилишган.

"Бир ҳафта давомида элчихона талабаларни ўз Ватанларига олиб чиқиш, Россия томонидан зарур рухсатномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ айрим мураккаб муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланиб келди",- деди манба.

Натижада, бугун кечқурун 200 га яқин талаба "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Новосибирск - Тошкент чартер рейси билан олиб чиқилган. Энди улар мажбурий 14 кунлик карантинда бўлиб, кейин уйларига боришади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+