Ўзбекистон телевидениеси  тўғридан-тўғри эфирда ёлғон билан қўлга тушди. Журналистлар Тошкент  бозорларида  сотилаётган  арзон нархдаги “ажойиб”  гўштни намойиш қилишаётган эди
Жамият

Ўзбекистон телевидениеси тўғридан-тўғри эфирда ёлғон билан қўлга тушди. Журналистлар Тошкент бозорларида сотилаётган арзон нархдаги “ажойиб” гўштни намойиш қилишаётган эди

4189

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон телевидениеси тўғридан-тўғри эфирда ёлғон билан қўлга тушди. Журналистлар Тошкент бозорларида сотилаётган арзон нархдаги “ажойиб” гўштни намойиш қилишаётган пайтда жараёнга оддий харидор аёл қўшилган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча “Ўзбекистон – 24” телекнали эфирида Юнусобод тумани деҳқон бозорида олинган репортаж намойиш қилинган. Унда журналист бозордаги арзон гўштлар ҳақида сўзлаган. Сотувчи бугуннинг ўзида 200 килограмм арзон нархдаги гўшт сотганини журналистга айтаётган пайтда суратга олиш жараёнига оддий аёл қўшилган. 

“Сиз телевидение учун суратга олаяпсиз. Бироқ, нега ҳақиқатни айтмайсиз? Ахир улар бу гўштни сотишмаяптию!”, - деди аёл журналистга.

Унинг айтишича, сотувчилар суратга олиш жараёнига олдиндан тайёргарлик кўришган, кадрларнинг чиройли бўлиши учун арзон ва суяксиз гўшт солинган махсус музлатгични   тайёрлаб қўйишган.

“Менга ҳам шу гўштдан сотсинчи”, - дея таъкидлади у.




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+