Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Тошкент ва Нижний Новгород ўртасида автобус рейсларини  йўлга қўймоқда
Жамият

Ўзбекистон Тошкент ва Нижний Новгород ўртасида автобус рейсларини йўлга қўймоқда

722
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, 11 августдан бошлаб Ўзбекистон Тошкент ва Нижний Новгород ўртасида автобус рейсларини йўлга қўймоқда.

Рейслар Тошкент автовокзалидан ҳар пайшанба куни эрталаб соат 6 да йўлга чиқади. Йўл кира нархи - 953 минг сўмни ташкил этади. Йўналиш масофаси 3 минг км, манзилга етиб бориш тахминан 40 соат давом этади. 

Йўлга чиқаётган ҳар бир автобусга учтадан ҳайдовчи бириктирилган. Йўналишларга кетишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автобуслар техник текширувдан ўтади. Сафар пайтида ҳайдовчилар ҳар тўрт соатда алмашиб туради.

Россияга автобус йўналишлари 18 июлдан очилган. Айни пайтда бешта йўналиш бўича рейслар йўлга қўйилган:

  • Тошкент-Москва: душанба ва пайшанба (12.00), чипта нархи-1 млн 3 минг сўм

  • Тошкент-Қозон: сешанба ва жума (11.00), чипта нархи 803 минг сўм

  • Тошкент – Санкт-Петербург: чоршанба ва якшанба (16.00), чипта нархи-1 млн 253 минг сўм.

  • Тошкент-Омск: сешанба ва шанба (23.30), чипта нархи-803 минг сўм

  • Тошкент-Новосибирск: душанба (14.00), чипта нархи-803 минг сўм

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...