Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини Польша орқали олиб чиқади
Жамият

Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини Польша орқали олиб чиқади

776
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини Польша орқали олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мамлакатимизнинг Киевдаги элчихонаси Польша чегарасини кесиб ўтиш ва Ўзбекистонга қайтиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилган. 

Шундай қилиб, Львовга борган ватандошларимиз диаспора вакили - Маъруф Солиевга (+380 96 102 10 95 ) мурожаат қилишлари ва чегарани кесиб ўтадиганлар рўйхатини шакллантириш учун унга маълумот беришлари лозим. 

Элчихонанинг таъкидлашича, чегарадан ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида автобуслар орқали амалга оширилиши мумкин. 

"Бошқа барча ҳолатларда сиз чегарада муаммога дуч келасиз", - дея қайд этишмоқда ўзбек дипломатлари.

Эвакуация қилинадиганлар рўйхатларини шакллантиришда аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга устуворлик берилади.

"Биз фуқароларимизни хавфсиз олиб чиқиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз", - дея қўшимча қилди элчихона.

Аввалроқ маълум бўлишича, айни дамда Украинада 4,3 мингга яқин ўзбекистонлик бор.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...