Ўзбекистон ҳукумати томонидан кислородли концентраторлар ва полимер занжирли реакция учун аппаратлар сотиб олинди
Жамият

Ўзбекистон ҳукумати томонидан кислородли концентраторлар ва полимер занжирли реакция учун аппаратлар сотиб олинди

282

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон ҳукумати томонидан кислородли концентраторлар ва полимер занжирли реакция учун аппаратлар сотиб олинди. Мухбиримиз хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни вилоятлар бўйича тақсимлайди. 

“O’zbekiston 24” телеканали маълум қилмоқдаки, Президент топшириғига кўра, коронавирус билан курашиш учун зарур бўлган дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналарни республикага тезкорлик билан етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бу учун махсус самолётларни ажратиш кўзда тутилган. Махсус юклар, шу жумладан кислород концентраторларини олиб киришда тадбиркорларга тегишли имтиёзлар берилади.

Ўзбекистонга олиб келинган ПЗР аппаратлари коронавирус учун таҳлиллар ўтказишга мўлжалланган. Битта аппарат 400 тагача таҳлилни ўтказа олади.

Кислородли концентраторлар бугунги кунда коронавируснинг оғир шаклига дучор бўлган беморларга ҳаётий зарур ҳисобланади. Ундан бир вақтнинг ўзида иккита бемор 24 соат ичида фойдаланиши мумкин.

Тиббий жиҳозлардан ташқари, зарур дори-дармонлар ҳам сотиб олинган. Юклар Тошкентга махсус рейс билан олиб келинган.

Келтирилган асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилиб, ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда   тақсимланади.

Яқин кунларда шу юк билан яна бир рейснинг келиши кутилмоқда.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+