Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йилга электроэнергия етказиб  бериш бўйича келишув имзоланди
Жамият

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йилга электроэнергия етказиб бериш бўйича келишув имзоланди

481
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Мазкур ҳужжат Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ханиф Атмарнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида имзоланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистон учун асосий электр таъминотчиларидан бири бўлиб, бу давлатда электр энергиясига кескин танқислик мавжуд. Аввалроқ, Афғонистон вакиллари музокаралар чоғида истеъмолнинг ўсиши сабабли ўзбек энергиясини сотиб олишни янада кўпайтириш ниятида эканликларини бир неча бор таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистон Афғонистонга 2002 йилдан буён ҳар йили имзоланадиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида афғон томонининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда электроэнергия етказиб бермоқда. 2002 йилда етказиб бериш ҳажми атиги 62 миллион кВт соатни ташкил этарди. Ҳар йили бу ҳажм 200 миллион кВт / соатгача ўсиб борди. 2018 йилда тахминан икки миллиард кВт / соат электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

“Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линиясининг қурилиши Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни 70 фоизга - йилига 6 миллиард кВт соатгача оширишга имкон беради. Электр линияси Қобулни Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига улайди.

Эслатиб ўтамизки, электр узатиш линияларини қуриш тўғрисидаги битим Афғонистон раҳбари Ашраф Ғанининг 2017 йил декабр ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида имзоланган эди. Лойиҳанинг қопланиш муддати 12 йилдир. Электр узатиш қуввати 1000 МВтни ташкил этади, яъни кунига 24 миллион кВт/соатдан кўпроқ энергияни узатиш мумкин бўлади. Қурилиш Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил этади, шундан 118 миллион долларни афғон томони, 32 миллион долларни ўзбек томони инвестиция қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...