Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Россиянинг Қозон ва Москва шаҳарларида айни кунларда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон кино кунлари доирасида Тошкент зилзиласи ҳақидаги фильмни суратга олишга келишилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Россия томонлари ўртасида кинематография соҳасида ҳамкорликни назарда тутган бешта меморандум имзоланди. Хусусан, “Марс-медиа” кинокомпанияси раҳбари Рубен Дишдишян ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқовлар Ўзбекистонда “Тошкент-66” номли фильмнинг суратга олинишини режалаштириб олдилар. Бундан ташқари, “Хўжа Насриддин” ҳақидаги фильмни биргаликда ишлаб чиқариш тўғрисида Megogo ва "Ўзбеккино” ўртасида тегишли меморандум имзоланди.
Режиссёр Юсуф Розиқов режиссёр ва сценарийчи Рауф Кубаев билан ҳамкорликда “Тошкент-66” фильми учун сценарий ёзишга киришмоқчи эканлигини ТАСС агентлигига маълум қилган.
“Биз ёшлигимизга, ҳаттоки болалик давримизга бағишланган фильм тайёрламоқчимиз. Бу фильм Тошкетнда юз берган даҳшатли зилзила ҳақида бўлади. Биз ҳалокат-фильми эмас, ўша даврда хаётимизда юз берган ўзгаришлар ҳақидаги хотираларни суратга олмоқчимиз”, - деб таъкидлади режиссёр ва картина драма жанрида бўлишини эслатди.
Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, у раҳбарлиқ қилаётган тузилма иккала давлатнинг кинематография соҳасидаги режаларини ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашади.
Изоҳлар мавжуд емас