Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Россия ўртасида  Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург йўналиши бўйича  мунтазам  автобус рейси йўлга қўйилмоқда
Жамият

Ўзбекистон ва Россия ўртасида Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург йўналиши бўйича мунтазам автобус рейси йўлга қўйилмоқда

1787
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Транспорт вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз   хабар қилишича, Ўзбекистон ва Россия Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург йўналиши бўйича мунтазам автобус рейсини йўлга қўйишмоқда.

Биринчи рейс 25 февраль куни амалга оширилади. Кейинчалик автобуслар кун ора қатнайди. Рейсларга "Ўзавтотранс Сервис" ва Россиянинг "ТТК Глобус" корхонаси томонидан хизмат кўрсатилади.

Автобуслар Самарқанд автовокзалидан соат 9:00да ва Тошкент автовокзалидан соат 15:00да жўнайди. Умумий масофа 4436 километрни ташкил этади. Йўлнинг сўнгги нуқтаси - Санкт-Петербург шаҳри Марказий автовокзали ҳисобланади.

Ушбу йўналишдаги чипталар нархи Самарқанддан 840 минг сўм ва Тошкентдан 800 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, 15-февралдан бошлаб мунтазам равишда Тошкент-Омск йўналиши бўйича ҳам автобуслар қатнай бошлайди.

Ҳозирги пайтда Тошкент-Нижний Новгород, Тошкент-Қозон, Тошкент-Москва йўналишлари орқали Россия Федерациясига мунтазам рейслар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Транспорт вазирлиги Россия Федерациясининг бошқа шаҳарларига мунтазам автобус йўналишларини очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...