Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Россия  ўртасида туристик оқимни ошириш бўйича режа  тасдиқланди
Жамият

Ўзбекистон ва Россия ўртасида туристик оқимни ошириш бўйича режа тасдиқланди

628
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия ўртасида туристик оқимни ошириш бўйича режа тасдиқланган. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг матбуот-хизмати маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Россия Бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бугун 10 март куни икки мамлакат ўртасида туристик оқимни ошириш учун шароит- яратиш бўйича тадбирлар режасини имзолашган.

"Ишончим комилки, туристиқ алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ишлар янги йўналишларни очиб беради ва давлатларимиз фуқаролари учун арзон ва мазмунли дам олиш учун шароит яратади. Имзоланган ҳужжат транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлашга ва ўзаро туристик оқимларини оширишга, шунингдек, янги сайёҳлик йўналишларини яратишга қаратилган", - деди Дмитрий Чернишенко.

Қўшма режа 20 та тадбирни ўз ичига олади. Улар орасида:

  • Россия ва Ўзбекистоннинг Туризм йилини ўтказиш;

  • “Буюк Ипак йўли” трансчегаравий туристик йўналишини ишга тушириш;

  • туризмнинг фестиваль, гастрономик, май, экстремал, қишки ва бошқа турлари учун махсус турпакетларини яратиш.

  • Россия ва Ўзбекистон талабалари учун танишув сафарларини ташкил этиш.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро комиссия доирасида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида Россия-Ўзбекистон кичик комиссияси ташкил қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...