Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Россия юкларнинг етказилишини тезлаштириш  учун  коридор яратишни  режалаштиришмоқда
Жамият

Ўзбекистон ва Россия юкларнинг етказилишини тезлаштириш учун коридор яратишни режалаштиришмоқда

679
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Россия экспорт маркази” (РЭМ) бош директори Вероника Никишинага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон ва Россия юкларнинг етказилишини тезлаштириш учун коридор яратишни режалаштиришмоқда.   

"Шартнома шартлари мавжуд бўлсаю, аммо маҳсулотни етказиб бера олмасангиз, уни етказиб беришда логистика катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Ёки у доимий коммуникация учун енгиллик яратади. Ўтган йил давомида Россия экспорт маркази дастлаб синов тариқасида, кейинчалик доимий тарзда fast track режимида фаолият юритувчи тўққизта қоридорни шакллантирди. Афсуски, бу коридорлар узоқ хориж давлатларига мўлжалланган”, - дея таъкидлади у Тошкентда бўлиб ўтган ИННОПРОМ кўргазмаси давомида.

Никишинанинг айтишича, Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовнинг ташаббуси туфайли шу каби коридорни Россия ва Ўзбекистон ўртасида тузиш   режалаштирилган.

“Биз эртага биринчи музокаларани ўтказамиз. Ишонаманки, бу муваффақият сари энг қисқа йўли бўлади. Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро манфаатли коридор яратмоқчимиз. У ҳақиқатан ҳам экспорт ва импорт учун иқтисодий жиҳатдан қулай бўлади”, - дея таъкидлади у.

РЭМ раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар коридорнинг иккала томонида   қулай улгуржи-тақсимлаш нуқталарини тузиш, имтиёзли тарификация, божхона ва ветеринария-санитария назорат идораларининг биргаликда ишлаши бўйича келишиб олишлари керак бўлади.

“Буларнинг ечими албатта бор. Асосийси – уларни ҳал қилиш учун ирода керак”, - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+