Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Россия ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга уюшган ҳолда чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолашди
Жамият

Ўзбекистон ва Россия ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга уюшган ҳолда чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолашди

884
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Дунё”ААга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон ва Россия ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга уюшган ҳолда чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолашган. 

Ҳужжатлар Бош вазир маслаҳатчиси Мехриддин Ҳайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Россиядаги ташрифи чоғида имзоланган.

Келишувлар Ўзбекистон ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Россия ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Паспорт ва виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда Москванинг "Кўп функцияли миграция маркази" давлат бюджет муассасаси ўртасида тузилган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, ҳужжатларни имзолашдан мақсад - Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ниятида бўлган республика фуқароларининг уюшган ҳолда чиқиб кетиш тартибларини соддалаштиришдан иборат.

Россиянинг иккала ташкилоти ҳам Москва ва Россия бўйлаб ишлашга рухсат олиш учун бир қатор хизматларни тақдим этувчи ваколатли муассаса ҳисобланади.

Давлат идоралари томонидан мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши миграция жараёнларини тартибга солиш имконини беради. Жумладан, миграция марказларининг фронт-офислари очилиб, натижада Россия ҳудудида ишлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда республика фуқароларининг вақти ва харажатлари камаяди. Шунингдек, ўзбекистонликларга Россияга кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмини олиш имкони яратилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...