Ўзбекистон ва Тожикистон устав капитали 50 млн. долларга тенг бўлган инвестиция фондини яратишмоқда. Автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳам бор
Жамият

Ўзбекистон ва Тожикистон устав капитали 50 млн. долларга тенг бўлган инвестиция фондини яратишмоқда. Автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳам бор

993

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Тожикистон устав капитали 50 млн. долларга тенг бўлган инвестиция фондини яратишмоқда. Автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳам бор. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Мазкур режалар хусусида бугун Бохтар (Тожикистон) шаҳрида   бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида маълум қилинган.

Форум якунлари бўйича Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган.

Шу билан бирга, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этишга қаратилган битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари тузилган.

Имзоланган ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 млн долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамизки, 10-11 июнь кунлари Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради. Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида икки томонлама тадбирлар – расмий учрашув маросими, тор доирадаги музокаралар ва кенгайтирилган йиғилиш, ижтимоий объектларнинг онлайн очилиш маросимини ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Кўп қиррали ҳамкорлик учун янги "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш ва узоқ истиқболли амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади. Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Бундан ташқари, президентлар Тожикистон пойтахтидаги ўзаро маданий тадбирларда иштирок этиб, жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказишади ва Сўғд вилоятидаги қатор саноат объектларига ташриф буюришади.

Тадбирлар натижасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини қамраб олган 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси   500 млн. доллардан ошган ва 200 дан ортиқ қўшма корхоналар ташкил этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...