Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ТИВ берган маълумотга асосан мухбиримиз хабар қилишича, ўзбекистонликларни Сеулдан олиб чиқиш учун Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўртта чартер рейсини ташкил этишмоқда.
Авиарейслар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
- 2020 йил 8 март куни - Uzbekistan Airways авиакомпанияси
- 2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси
- 2020 йил 22 март куни– Uzbekistan Airways авиакомпанияси
- 2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси
Тошкентга қайтгач, йўловчилар 14 кун давомида пойтахтдан ташқарида жойлашган махсус жойда карантинда бўлишади. Тегишли текширувдан ўтганидан кейин уларга яшаш жойларига қайтишга рухсат берилади.
ТИВ маълум қилишича: "Элчихона Ўзбекистон фуқароларига ватанларига қайтишнинг мақсадга мувофиқлигини ваҳимасиз ва пухта ўйлаб кўришни тавсия қилади. Чунки Корея Республикаси ҳукумати тиббиёт соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриб, касаллик аниқланган тақдирда хорижий фуқароларга бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди”.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, вирус тарқалишига қарши курашиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, жамоавий тадбирларда иштирок этмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўриш бўйича Жанубий Корея расмийларининг талабларига қатъий риоя қилиш зарур.
Эслатиб ўтамизки, 1 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Япония, Жанубий Корея ва Италияда коронавирус тарқалиши сабабли Токио, Сеул ва Римга бўлган мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатган эди. Бундан ташқари, Афғонистон ва Эронга ҳам парвозлар бекор қилинган.
Чипталарга буюртма бериш бўйича +82 2 754-1041 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин (Koruzbek agency).
Изоҳлар мавжуд емас