Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб автомобиль сотиб олиш бўйича  шартномаларни расмийлаштиришнинг янги тизими жорий қилинади. Шу тариқа воситачилар навбатдан чиқарилади
Жамият

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб автомобиль сотиб олиш бўйича шартномаларни расмийлаштиришнинг янги тизими жорий қилинади. Шу тариқа воситачилар навбатдан чиқарилади

750
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб автомобиль сотиб олиш бўйича шартномаларни расмийлаштиришнинг янги тизими жорий қилинади. Шу тариқа воситачиларни навбатдан чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу ҳукуматнинг “Автотранспорт воситаларини харид қилиш жараёнида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб UzAuto Motors томонидан автомобиль харидори тўғрисида маълумотларни ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги Департаменти йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Шундай қилиб, фуқаролар томонидан автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш тақиқланади, чунки энди транспорт воситалари шартнома тузилган фуқаро номига рўйхатдан ўтказилади ва Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати (ЙҲХХ) маълумотлар базасига киритилади.

Натижада, машина сотиб олаётганда, ҳақиқий харидорларга устуворлик берилади.

Фирибгарлик схемаси қандай ишлайди

Айни пайтда автосалонларда автомобиль хариди расмийлаштирилгандан сўнг, харидорга харидни тасдиқловчи “счет-справка” берилади. Харидор ўз номидан автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат нусхасини Йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига олиб бориши керак.

Фирибгарлар ўз номидан бир машина сотиб олиш учун кўплаб шартнома расмийлаштиришган, кейин эса автомобиль салонга келганида, улар “счет-справка”нинг аслини ўзларига эмас, балки машинани навбатсиз сотиб олиш учун пул берган кишига расмийлаштириб, ҳужжатларни Йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига тақдим қилишган.

Илгарироқ, UzAuto Motors ўзбекистонликлар бир йўла автомобил сотиб олиш бўйича 200 та шартнома тузиб, кейин навбатдаги жойни сотиш ҳолатлари ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...