Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилди. Бу нимани англатади?
Жамият

Ўзбекистонда 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилди. Бу нимани англатади?

1571
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус тарқалиши туфайли Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қатор чекловлар жорий этилди. Бу чоралар ўзбекистонликларнинг ҳаётига қандай таъсир этар экан?

Комендантлик соати

Энг катта ўзгариш шундан иборатки, “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ман қилинади. Демак, буни мамлакатда комендантлик соати жорий қилинган деб тушуниш керакми?

Бироқ, бу чекловлар саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш учун дорихонага бориб-келиш ҳолатларига тегишли эмас.

“Сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар, “қизил” ҳудудларда 07:00 дан – 10:00 гача ва 17.00 дан – 20.00гача автотранспорт воситларига ҳаракатланишга рухсат берилганлиги ҳам комендантлик соати жорий қилинган, деган таассурот қолдирмоқда. Қоидабузарлар автомобиллари жарима майдончасига юборилади. Карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқаролар эса жаримага тортилади.

Бу борада бир нарса тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Машиналарда соат 6-00 дан ҳаракатланишга рухсат этилган бўлсаю, уй ёнида соат 7-00дан бўлиш мумкин бўлса, унда машинагача қандай қилиб бориш керак?

Тўпланиб юримаслик

Яна бир муҳим чеклов шундан иборатки, соат 7-00дан 23-00 гача жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ман этилган. Бироқ, қарорда бу чеклов оила аъзоларига тегишли ёки йўқлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Дам олиш кунлари сайр ёки бозор қилиш таъқиқланади

Республиканинг барча ҳудадларидаги буюм бозорлари ва йирик савдо марказлари санитария-зарарсизлантириш тадбирларини олиш бориш учун шанба ва якшанба кунлари ёпилади.

Бундан ташқари, “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади. Лекин бунинг айрим жиҳатларига тўхтаталиш керак.

"Қизил" ҳудудларда автобуслар ҳаракатига рухсат берилмаган бўлса, қандай чекловлар ҳақида гапириш мумкин? "Сариқ" ҳудудларга келадиган бўлсак, ҳаракатланишнинг "қисқариши" деган нимани англатади? Бу борада ҳокимлик вакиллари қўшимча изоҳ беришса бўларди. Автобус соатига бир мартами ёки ҳар уч соатда бир марта қатнайдими?

Алвидо, карантин ҳудуди

Коронавирусга чалинганлар билан бирламчи мулоқотда бўлганларга 14   карантинни уй шароитида ёки меҳмонхонага ўтказишга рухсат берилди. Бу узоқ кутилган қарордир.

Уйда даволанилади

Яна бир муҳим янгилик - 5 июлдан бошлаб касалларни даволашнинг янги тартиби жорий қилинмоқда. Унга асосан, касаллик аломатларсиз кечаётган, коронавируснинг енгил шаклига дучор бўлган беморларга шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади.

Бундан ташқари, касалхона ва уй шароитида даволанаётган ҳамда касаллиги аломатсиз кечаётган беморларда 10 кун давомида клиник белгилар кузатилмаса, уларни назоратдан чиқариш тартиби киритилмоқда.  

Меҳмонхонага борамиз

Ўзбекистонга келадиганларга махсус ҳудудлар ўрнига 14 кунлик карантинни меҳмонхоналарда ўтказишга рухсат берилди. Бироқ, харажатларни уларнинг ўзи тўлашади.

Ўзбекистонга битта рейс билан учиб келган фуқаролар санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган меҳмонхоналарга жойлаштирилади ва уларнинг хавфсизлиги учун Миллий гвардия томонидан туну-кун   қўриқлаш ишлари амалга оширилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу мақсадлар учун умумий ҳисобда 599 ўринли 13 та меҳмонхона тайёрланиб, уларда хоналар нархи 300 минг сўмгачани ташкил қилади, 300-500 минг сўмлик 4256 ўринли 54 та меҳмонхона ва хоналар нархи 500 мингдан ошадиган 3616 ўринли 35 меҳмонхона мавжуд.

Туризм қўмитасининг веб-сайтида 9та меҳмонхоналар рўйхати (ҳар бир нарх тоифасида учтадан )жойлаштирилган. Улар тўлганидан сўнг, рўйхатга янги меҳмонхоналар киритилади. Шу билан бирга, меҳмонхоналар энг паст нархларни таклиф этганлар орасида танланади. (рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин).

Аэропортлар ва назорат ўтказиш пунктларидан келганлар меҳмонхонагача ЙҲХБ вакиллари ҳамроҳлигида автомобилларда кузатиб борилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+