Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 1 июньдан бошлаб давлат идораларига фотосурат, паспорт ва меҳнат дафтарчаларининг ксеронусхаларини талаб қилиш  таъқиқланади
Жамият

Ўзбекистонда 1 июньдан бошлаб давлат идораларига фотосурат, паспорт ва меҳнат дафтарчаларининг ксеронусхаларини талаб қилиш таъқиқланади

1178
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда Batafsil.uz. мухбири маълум қилмоқда.

Улар орасида қуйидагилар:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

  • шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

  • меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

  • иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

  • кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...