Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда энг оммабоп Аи-80 русумли бензиннинг чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур чора Президентнинг 4 апрель кунидаги "Нефт ва газ саноати тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонида белгиланган.
Ҳужжатга асосан, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 русумли автомобиль бензини ва дизел ёқилғиси (шу жумладан ЭКО русуми) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади.
Энди нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 русумли автомобиль бензини ва дизел ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилади.
Эслатиб ўтамизки, 2019 йил 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда АИ-91 русумли бензин нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган эди. Ҳозирда унинг нархи фақат биржа савдолари орқали белгиланади.
Изоҳлар мавжуд емас