Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб кундузи ёқилмаган чироқлар билан машина ҳайдаш учун жарима қўлланилади.
Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0.5 фоизи (айни пайтда 111500 сўм)ни ташкил қилади. Такроран шу қоиданинг бузилиши учун БҲМнинг 1 баравари (223 000 сўм), учинчи маротаба эса БҲМнинг 3 баравари (669000 сўм) тўлаш лозим бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2019 йил 10 май кунидан бошлаб кундузи барча транспорт воситаларида яқин чироқлар ёки туманга қарши чироқлардан фойдаланиш бўйича мажбурий талаб жорий этилган эди. Кейинчалик июнь ойида бу қоида 2021 йилнинг 1 январигача бекор қилинди.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб ички бозорда ишлаб чиқариладиган автомобилларга кундузи автоматик ёқиладиган ёритиш қурилмаларини ўрнатиш мажбурий бўлди. Автоматик ёритиш қурилмаларига эга бўлмаган импорт қилинадиган автомобилларнинг мамлакатга олиб кирилишига йўл қўйилмайди.
Изоҳлар мавжуд емас