Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мамлакатимизда жорий этилган карантин чоралари доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан коронавирус билан касалланган беморларни хабардор қилиш ва уларнинг ҳолатини ўрганиб бориш учун Call-марказ ишга тушмоқда.
Call-марказ тиббий маълумотлар билан тезкор ва аниқ таъминлаш, шунингдек, ҳозирда уйда ва клиник шароитда COVID-19дан даволанаётган ва /ёки уй карантинига олинган шахслар, шунингдек уларнинг қариндошлари ва оила аъзолари билан маълумот ва ахборот алмашинувини амалга ошириш учун мўлжалланган.
"Биз ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки ўзида коронавирус инфекцияси борлиги тахмин қилаётганлардан қисқа 1003 рақамига, яшаш жойи бўйича тиббий муассасалар ва оилавий поликлиникага мурожаат қилишларини сўраб қоламиз", - дея таъкидламоқда пойтахт ҳокимлиги.
Ташкил этилган Call-марказга қисқа 1105 рақами орқали 10 июлдан 1 августгача соат 9.00 дан бошлаб қўнғироқ қилиш мумкин.
Call-марказ 24 соат давомида узлуксиз ишлайди.
Изоҳлар мавжуд емас