Ўзбекистонда 110 киши “ковид”ни тўртта тўйда юқтирган. Юнусободда бирта тўй кунига уч маротаба ўтказилган
Жамият

Ўзбекистонда 110 киши “ковид”ни тўртта тўйда юқтирган. Юнусободда бирта тўй кунига уч маротаба ўтказилган

414

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда 110 киши   тўртта тўйда коронавирусни юқтирган. Унинг сўзларига кўра, охирги 14 кунда коронавирус бўйича аниқланган ҳолатларнинг 52 фоизи чет элдан келган фуқароларда, 48 фоизи эса мамлакат аҳоли орасида аниқланган.

“Аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қилаяпти. Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган”, -деди вазир.

Ўтган ойда Ўрикзорда 35 та, Юнусобод бозорида 39 та, Чорсу бозорида 11 та, Абу Сахийда 47 та, Чилонзор буюм бозори (Ипподром)да 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида ишлайдиган 200дан ортиқ кишида вирус қайд этилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+