Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда 14 кун махсус ҳудудда карантинда бўлганлардан яна 10 кун ўзини-ўзи яккалаш сўралмоқда.
Бу ҳақда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясига савол билан мурожаат қилган мамлакат фуқароларидан бири маълум қилган.
"Россиядан қайтганимдан сўнг мени 14 кун карантинга қўйишди. Манфий текширув натижаларини олганимдан кейин уйга қайтдим. Энди маҳаллада айтишича, яна 14 кун карантинда бўлишим керак экан. Нега бу ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус маълумотномаси ҳисобга олинмайди”,- деди фуқаро.
Бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
"Коронавирус инфекциясининг инкубация даври 14 кундан ортиқ давом этиши мумкинлигини ҳисобга олсак, яна 10 кун давомида ўз-ўзини яккалаш керак", - дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда чартер рейслари орқали чет элдан келганларнинг барчаси, шунингдек, чегара постлари орқали ўтганлар Тошкент вилоятидаги махсус ҳудудларда 14 кун карантинга олинмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас