Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб ҳаво ва темир йўл алоқалари тикланади. Транспорт вазирлиги биринчи бўлиб йўлга қўйиладиган йўналишлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, "Узбекистон хаво йуллари" авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.
Темир йўл транспортига келсак, "Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент йўналишида иккита тезюрар Afrosiyob поезди, Тошкент-Самарқанд-Қарши-Тошкент йўналишидаги бирта, Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги иккита поездни йўлга қўяди.
Йўловчилар поезд ва самолётларга чиқишда, темир йўл станциялари ва аэропортлар ҳудудида, шунингдек йўлда бўлганда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.
Эслатиб ўтамизки, ҳаракатланиш пайтида қуйидаги карантин чекловлари қўлланилади:
- ижтимоий масофани сақлаш (2 метр);
- тиббий ниқоблар тақиш;
- тана ҳарорати 37 даражадан юқори ёки инфекция аломатлари бўлган фуқаролар поезд ва самолётларга қўйилмайди.
Карантиннинг юмшатилишига оид муҳим хабарлар:
- Ўзбекистонда 15 августдан карантин режимининг юмшатилиши бошланади.
- Бундан ташқари, 15 августдан бошлаб мамлакатда чет элга чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. Мамлакатлар яна ранг тоифаларига бўлинди.
- Яна бир муҳим янгилик – 17 августдан бошлаб Ўзбекистонда масжидлар ва бошқа диний ташкилотлар фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилди.
- Шунингдек, 15 августдан Ўзбекистонда хусусий болалар боғчалари ва мактаблар, ўқув марказлари ўз фаолиятини қайта бошлайди.
- Шу билан бирга, карантин юмшатилишига қарамай, мамлакатда бир қатор чеклов чоралари сақланиб қолади.
- 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар, музейлар, хусусий болалар боғчалари ва мактаблар фаолияти қайта тикланади. Шунингдек, 30 кишилик тўй ўтказиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас