Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни  маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланди
Жамият

Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланди

534
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни соддалаштирилган тартиб бўйича маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу масала билан шуғулланадиган махсус ҳудудий ишчи гуруҳларнинг телефон рақамлари ва рўйхатини эълон қилган. Ўзбекистонда ўқишни давом эттириш истагида бўлган талабалар ишчи гуруҳлар билан боғланиб, батафсил маълумот олишлари лозим.

Бу масала бўйича ҳозиргача Олий   ва ўрта махсус таълим таълим вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган талабаларнинг рўйхатлари хорижий таълим муассасалари ва уларнинг яшаш жойлари кесимида шакллантирилиб, ҳудудий ишчи гуруҳларига юборилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳарбий амалиёт бошланишидан олдин Украинада 370дан зиёд ўзбекистонликлар ўқиганини таъкидлаган эди. Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, трнаспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик ва ахборот технологиялари каби соҳаларда таҳсил олишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...