Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди
Жамият

Ўзбекистонда 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қарорга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилди. 

​Ҳужжатга кўра, қайта ташкил этилган муассасалар орасида 14 та педагогика олий ўқув юрти ва Агентлик тизимидаги 3 та ОТМ мавжуд бўлиб, педагогик кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш ҳамда соҳани ривожлантириш вазифалари Олий таълим вазирлиги зиммасига юкланган. 

​Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилиб, Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланган. 

Аввалроқ Ўзбекистонда солиқ тизими учун кадрлар тайёрлаш ва илмий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган ихтисослаштирилган олий таълим муассасаси - Солиқ қўмитаси ҳузурида Олий солиқ мактаби ташкил этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...