Загрузка
Загрузка
Шимолий Корея Япон денгизи томонига баллистик ракета учирди
Дунё

Шимолий Корея Япон денгизи томонига баллистик ракета учирди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шимолий Корея 3 октябрь куни Япон денгизи акваторияси йўналишида камида битта баллистик ракета учирди. 

​Хорижий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбий кучлари ракета учирилишига оид маълумотларни фаол алмашиб, юқори жанговар шайлик ҳолатини сақлаб турган. 

Мазкур ракета синови чегарадаги мина портлаши натижасида юзага келган кескинлик ва Сеулнинг Пхеньянга нисбатан жавоб чоралари кўриш ҳақидаги огоҳлантириши фонида амалга оширилган. 

​Шимолий Корея томони Жанубий Кореянинг айбловларини кескин рад этган. 

Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон Сеулнинг баёнотларини "ҳаддан ташқари паст ва кир" деб атаган. 

Маълумот учун, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида 1953 йилда фақат сулҳ битими тузилган бўлиб, мамлакатлар расман уруш ҳолатида қолмоқда. 

Аввалроқ Шимолий Корея 20 август куни Корея ярим оролининг шарқидаги денгизга 10 га яқин баллистик ракета учирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...