Загрузка
Загрузка
Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия жанубида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизнинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ватанга қайтарилди. 

Хабарларга кўра, ​бахтсиз ҳодиса оқибатида турли тан жароҳатлари олган ватандошимизга ҳудуддаги тиббиёт муассасасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уни тиббий эвакуация қилиш чоралари кўрилган. 

Фуқарони парвоз давомида назорат қилиш учун Ўзбекистондан икки нафар шифокор юборилган. 

​Барча ташкилий тадбирлар якунлангач, фуқаро тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида Mineralniye Vodi – Tashkent авиарейси орқали Тошкентга олиб келинган. 

Олдинроқ Россия ва Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбек боласи Ватанга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...