Загрузка
Загрузка
Буюк Британияда она ўз чақалоғини 15 маротаба пичоқлаб ўлдирди
Дунё

Буюк Британияда она ўз чақалоғини 15 маротаба пичоқлаб ўлдирди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳар судида янги туғилган чақалоқни 15 маротаба пичоқланган ва шафқатсизларча ўлдиришда айбланаётган Словакиянинг тўрт нафар фуқароси, жумладан, гўдакнинг онаси устидан суд жараёни бошланди. 

​Маълумотларга кўра, чақалоқнинг жасади Шеффилд шаҳридаги хонадонлардан бирининг ёрдамчи биносида, кўк рангли сумка ичига солинган ҳолда топилган. 

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, гўдакка 33 маротаба, жумладан, юз ва тана қисмларига оғир тан жароҳатлари етказилгани аниқланган. 

Ушбу жиноятни содир этганликда чақалоқнинг 20 ёшли онаси Андреа Скопова, шунингдек, 19 ёшли Питер Хорват ва унинг отаси 38 ёшли Питер Хорват ва онаси 37 ёшли Нина Хорватова айбланмоқда. 

Бундан ташқари, жиноят изларини яширишда айбланаётган 15 ёшли ўсмир қиз ҳам жавобгарликка тортилган. 

​Суд судьяси Жереми Ричардсон ишни кўриш давомида суд залида тартибни сақлаш бўйича қатъий огоҳлантириш бериб, айбланувчиларни қамоқда сақлаш тўғрисида қарор чиқарган. 

Суд мажлисининг навбатдаги босқичи 14 декабрга белгиланган бўлиб, асосий суд жараёнлари келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...