Загрузка
Загрузка
Иркутск вилоятида ўта юқумли ўпка ўлати касаллигидан лаборатория ходими вафот этди
Дунё

Иркутск вилоятида ўта юқумли ўпка ўлати касаллигидан лаборатория ходими вафот этди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бурятия раҳбари Алексей Цыденов ҳамда "Люди Байкала" нашрининг маълум қилишича, 2 октябрга ўтар кечаси Шелехов шаҳри шифохонасида ўпка ўлатидан 28 ёшли Дарья Шипилова ҳаётдан кўз юмган. 

Марҳума Иркутск ўлатга қарши илмий-тадқиқот институтида лаборант бўлиб ишлаган ва бир ҳафта олдин иш жараёнида ўпка ўлати қўзғатувчиси бўлган пробиркани синдириб юборган. Шундан сўнг унинг аҳволи ёмонлашиб, шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда мазкур ҳодиса сабабли қаттиқ хавф чоралари кўрилмоқда. Шифокорларнинг маълумотига кўра, ўпка ўлатиш ўта юқумли бўлиб, одамдан одамга осон ўтади. 

Шу боис марҳума билан мулоқотда бўлган 200 га яқин киши қиринтин остига олиниб, тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Шелехов шаҳридаги касалхонанинг айрим бўлимларида беморларни қабул қилиш ҳамда уйга рухсат бериш вақтинча тўхтатилиб, карантин жорий этилган. 

Шаҳар кўчаларида эса ҳимоя костюмлари, ниқоб ва қўлқопларда юрган махсус мутахассислар кузатилмоқда. 

Сентябръ бошидан бери Россия — Монголия чегарасида хавфли касаллик бўлган ўлат ўчоғида юқори фаоллик қайд этилмоқда. Гарчи ҳолат назоратга олинган бўлса-да, ҳолат ҳали-ҳануз хавфли даражада сақланмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...