Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда 25 октябрь кунидан бошлаб карантин чоралари кучайтирилиши тўғрисидаги хабарлар расмийлар томонидан инкор қилинди.
“Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида тарқатилаётган 25 октябрь санасидан транспорт чеклови яна қайта тикланиши, дам олиш кунларида автотранспортлар ҳаракатига чеклов ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди”- дейилмоқда хабарда.
Шу билан бирга, 19 октябрдан бошлаб Тошкентдаги жамоат транспортида мажбурий равишда қўлқоп тақиш жорий қилиниб, улардан фойдаланиш қатъий назоратга олинди.
Изоҳлар мавжуд емас