Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 6 июлдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларнинг 1 синфига қабул жараёни бошланади. Тошкентда тажриба тариқасида биринчи синфга ҳужжатларни топшириш онлайн-навбат режимида ўтказилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
1 синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ҳужжатлари:
- 6- 31 июль куни бириктирилган микротуман чегарасида;
- 1-25 август куни микротумандан ташқари мактабларнинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Бундан ташқари, карантин шароитида мактабларда ота-оналарнинг тўпланилишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида биринчи синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжатлари икл бор qabul.maktab.uz сайти орқали онлайн-навбат режимида қабул қилинади (рўйхатга олиш 5 июлдан бошланади).
Агарда ушбу дастур Тошкентда муваффақиятли амалга ошириладиган бўлса, кейинги ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.
Биринчи синфга бориш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1. Директор номига ариза;
2. Туғилганлик гувоҳномасининг нусхаси;
3. Ота-онасининг паспортлари нусхаси;
4. Боланинг саломатлиги тўғрисида маълумотнома;
5. Боланинг 4 та рангли фотосурати (3,5 х 4,5 см ҳажмда);
“Жорий йилнинг 31 август куни ҳолатида фарзанди 6.5 ёшга тўлмаган ва ҳужжатларини топширмоқчи бўлган ота-оналар билан мактаб психологлари ва педагоглари томонидан тушунтириши ишлари олиб борилмоқда. Шуни яна бир бор эслатмоқчи эдикки, мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига бериш маъқул”, - дея таъкидламоқда вазирлик.
Умумтаълим мактабнинг 1 синфига болаларнинг бориши бўйича савол, таклиф ва шикоятлар билан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.
2020/2021 ўқув йилида умумий ҳисобда 650116 нафар болани биринчи синфларга қабул қилиш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас