Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони жадал ўсишда давом этмоқда. Миллий статистика қўмитасининг 2026-йил 1-апрель ҳолатига оид маълумотларига кўра, мамлакатимизда аҳолига тегишли транспорт воситаларининг умумий сони 4 миллион 903 мингтага етди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 344,6 мингтага кўпдир. Автопаркнинг мутлақ кўпчилигини, яъни 92,8 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади. Хусусан, аҳоли ихтиёрида 4 миллион 552 мингта енгил машина мавжуд.
Қолган транспорт воситалари эса юк автомобиллари (330,3 мингта), микроавтобуслар (7,5 мингта), махсус техникалар (7,2 мингта) ҳамда автобуслар (5,8 мингта) ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу статистика аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланиб, шахсий автотранспортга бўлган талаб йил сайин ортиб бораётганидан далолат беради.

Изоҳлар мавжуд емас