Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди
Жамият

Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди

656
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ҳудудгазтъминот” бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди.

«Ҳозирги кунга қадар икки миллионга яқин хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди. Барча истеъмолчиларнинг телефон рақамлари базага киритилган. Агарда истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади”, -деди у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида.

Ваҳобовнинг сўзларига қараганда, электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмаган хонадонлар эгаларининг рақамлари ҳам базага киритилган ва уларда ҳам қарздорлик мавжуд бўлса, табиий газ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилади.

“Ҳа, илгари огоҳлантиришсиз ўчириларди. Энди бундай ҳолат бўлмайди. Фавқулодда ҳолатларда эса аҳоли маҳаллий ҳокимлик органлари орқали хабардор қилинади» - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...